Одоб-ахлоқ қоидалари
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги
НИЗОМ
- Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг одоб-ахлоқ комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.
- Комиссия раис, масъул котиб ва камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда ташкил этилади.
- Комиссия таркиби инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.
- Комиссия ўз ваколатлари доирасида:
Инспекция марказий аппарати ҳамда ҳудудий филиаллари ходимлари (кейинги ўринларда – инспекция ходимлари деб юритилади) томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини, шунингдек умумий қабул қилинган маънавий-ахлоқий нормаларни бузувчи хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва қилмишлар содир этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг инспекция ходимларининг хатти-ҳаракати юзасидан алоҳида шикоятларини кўриб чиқади;
инспекция ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоида бузилишларининг олдини олишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Комиссия мажлислари якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилади;
Одоб-ахлоқ қоидаларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади.
- Комиссия ишларини ташкил этиш ва Комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш Комиссиянинг масъул котиби (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) томонидан амалга оширилади.
- Комиссия мажлислари заруриятга кўра ўтказилади.
- Комиссия мажлисини комиссия раиси ёки унинг топширигига
кўра - Комиссия аъзоларидан бири юритади. - Комиссия мажлислари, агар унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.
- Комиссия мажлисида баённома (протокол) юритилади.
- Комиссия раиси:
комиссия ишини ташкил этади;
комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади;
комиссия аъзоларига топшириклар беради;
йиғилишларда комиссия фаолияти тўғрисида ахборот беради.
- Масъул котиб:
комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлайди
ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
комиссия аъзоларини ва бошқа манфаатдор шахсларни Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва ўтказиш жойи тўғрисида хабардор қилади;
комиссия аъзоларининг ва манфаатдор шахсларнинг мажлисда иштирок этишини текширади, келмаганлиги сабабларини аниқлайди ва бу тўғрисида Комиссия раисига ахборот беради;
комиссия мажлислари баённомаларини юритади;
раислик қилувчининг комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа топшириқларини, шунингдек қоидаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
- Комиссия аъзоси комиссия мажлисида қатнашиши ва ўзига юкланган вазифаларни бажариши шарт.
Комиссия аъзоси комиссия мажлисида қатнашиши имконияти бўлмаганда комиссия раисини олдиндан хабардор қилиши шарт.
- Комиссия аъзоси:
комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалалар бўйича овоз бериш;
комиссия кўриб чиқиши учун масалалар бериш ва таклифлар киритиш;
қарорларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қабул қилишда, шунингдек уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
кўриб чиқиладиган масала бўйича ҳужжатлар, маълумотномалар
ва бошқа зарур маълумотлар билан танишиш;
комиссия қароридан рози бўлмаган тақдирда ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга.
Одоб-ахлоқ қоидалари ижроси мониторингини олиб бориш
Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби
инспекция ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш мониторинги комиссия ҳамда Кадрлар бўйича бош мутахассис томонидан олиб борилади.
- Комиссия одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни:
инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарининг топшириғига биноан;
комиссиянинг масъул котиби ва аъзоларининг ташаббуси билан;
инспекция бўлинмалари бошлиқларининг мурожаатига кўра;
жисмоний ва юридик шахсларнинг инспекция ходимининг хатти-ҳаракати юзасидан алоҳида шикоятлари асосида Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро назорати бўлими бошлиғининг мурожаати бўйича (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади);
инспекция ходимларининг мурожаатлари бўйича кўриб чиқади.
- Комиссияга мурожаат ёзма шаклда берилиши ва унда инспекция ходими томонидан содир этилган одоб-ахлоқ қоидаларини, шунингдек умумий қабул қилинган маънавий-ахлоқий нормаларни бузувчи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва қилмишлар тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлиши керак.
- Инспекция ходими комиссияга унинг ҳуқуқлари, шаъни
ва қадр-қимматига, ишбилармонлигига даҳл қилувчи асосланмаган мурожаат берилган тақдирда уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. - Комиссияга берилган мурожаат, комиссия мажлиси бошлангунга қадар унинг ташаббускори томонидан қайтариб олиниши мумкин.
- Комиссия мажлисига, ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш ва холисона қарор қабул қилиш мақсадида, ўзига нисбатан комиссияда иш кўриб чиқилаётган инспекция ходими, зарурият бўлган тақдирда эса - комиссияга мурожаат қилган шахс ва бошқа шахслар таклиф этилади.
Комиссияда ўзига нисбатан иш кўриб чиқилаётган, комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида зарур тарзда хабардор қилинган инспекция ходимининг келмаганлиги комиссиянинг мажлисини ўтказиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун тўсиқ ҳисобланмайди.
- Комиссия мажлисида:
Комиссиянинг кун тартибидаги масала ва комиссияда ишни кўриб чиқишга сабаб бўлган асос;
Комиссияда ўзига нисбатан иш кўриб чиқилаётган инспекция ходими, зарурият бўлган тақдирда эса - комиссияга мурожаат қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинади.
- Комиссияда ўзига нисбатан иш кўриб чиқилаётган инспекция ходими:
комиссия томонидан ўзига тегишли масалани кўриб чиқиш бўйича ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа зарур маълумотлар билан танишишга;
ўз ҳуқуқларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этишга ҳақли.
- Комиссиянинг қарорлари кўпчилик овоз билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
- Комиссия аъзоларининг ва комиссия мажлисларида қатнашган шахсларнинг комиссия иши давомида ўзларига маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилиши тақиқланади.
- Қоидаларнинг бузилиш ҳолатини кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия томонидан қоида бузилишининг мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида инспекция раҳбарияти кўриб чиқиши учун қонунбузилиш ҳолатини содир этган инспекция ходимини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг хусусияти ҳисобга олинган ҳолда комиссия инспекция ходимига нисбатан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.
- Комиссиянинг қарори баённома (протокол) билан расмийлаштирилади, у раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда комиссиянинг масъул котиби ва аъзолари томонидан имзоланади.
- Комиссия мажлиси баённомасининг (протоколининг) нусхаси ёки ундан кўчирма ўзига нисбатан комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинган инспекция ходимининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
- Комиссиянинг қарори юзасидан ходим томонидан иш инспекция раҳбарига шикоят қилиниши мумкин. Инспекция раҳбарилик комиссиянинг қарорини бекор қилиш ва ўз ваколатлари доирасида бошқа қарор қабул қилишга ҳақли.