Инспекция ҳақида

                «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш функцияларини бажарувчи, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоида ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи, шунингдек, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти ташкилотлари ва корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи давлат бошқаруви органидир.

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 2 мартдаги ПФ–2815-сон “Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, юк ва йўловчилар хавфсиз ташилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги “Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 109-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилган.

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647 сонли “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган.

               

04.08.2023  Чоп этиш